Юқори мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг, юқори мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган ИҲТ самитида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган.