Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Бугунги кунда барча давлат идоралари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида коррупция кўринишларига қарши муросасиз кураш давом этмоқда.
Шу жумладан, ички ишлар органларида ҳам ўз сафларини турли ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил ходимлардан тозалаш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Ушбу долзарб вазифаларни ижросини таъминлаш жараёнида, жорий йилнинг 16 март куни Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг икки нафар офицер ходимлари гиёванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига аралашганлари аниқланиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбир давомида жиноят устида қўлга олинганлар.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-моддаси, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳеч бир кўринишдаги жиноий қилмишлар жазосиз қолмаслигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш ишлари давом этмоқда.