Ижодий танлов ғолиблари аниқланди

    Тошкентда “Бир макон, бир йўл”ни қуриш, инсониятнинг ягона тақдири ҳамжамиятини барпо этиш: Ўзбекистондан назар” публицистик таҳлилий мақолалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    “Фарғона ҳақиқати” – “Ферганская правда” газеталари таҳририяти маълум қилди.

    Маълум қилинишича, таҳририят томонидан ўтган йилнинг октябрь ойида мазкур ижодий танлов эълон қилинган бўлиб, танловга 40га яқин мақолалар келиб тушди ва уларнинг аксарияти чоп этилди. Мақолаларда икки мамалакат — Ўзбекистон ва Хитойнинг сиёсий, иқтисодий, маданий алоқалари ривожи “Бир макон – бир йўл” ташаббуси доирасида таҳлил қилинган.

    Тадқирлаш маросимида танлов учун тақдим этилган видеороликлар намойиш қилинди. Ғолиблар Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими, “Фарғона ҳақиқати” – “Ферганская правда” газеталари таҳририяти ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тақдирланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates