Тошкентда қурилиши тугалланмаган IT park биносида содир бўлган ёнғин бартараф этилди

    Ижтимоий тармоқларда “IT park ва ИНҲА университети биноларидан бири ёнаётгани айтилмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот берилди.

    Бугун, 23 ноябр куни соат 11:12 да Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани “Олимлар” МФЙ Шаҳриобод кўчасида жойлашган кўп қаватли биноларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

    Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:15 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 11:25 да ўчирилган.

    Ёнғин натижасида 24 қаватли қурилиши тугалланмаган IТ park биносининг 21-қаватида тахминан 5 кв.м майдонда пенопласт қолдиқлари ёнган.

    Қўшни биноларга зарар етмаган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates