Ижтимоий тармоқларда шахсий маълумотларингизни жойлаштиришда ҳушёр бўлинг

    Хавфсизлик 8 октябр 2021 2249

    Сўнги вақтларда «Телеграм» ижтимоий тармоғида товламачилик йўли билан даромад орттириш мақсадида бўлган айрим шахслар ижтимоий муҳандислик (социальная инженерия) услуби билан фуқароларнинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни (фотосурати, исми, шарифи, телефони, манзили ва бошқалар) тўплаб, кейинчалик уларни шаъни ва обрўсига путур етказувчи «пост»лар кўринишида ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик эвазига пул маблағларини талаб қилаётганлиги кузатиляпти.

    Ҳозирги кунда мамлакатимизда бундай каналлардан бир нечтаси аниқланган бўлиб, уларни юритувчилари хориж давлатларидан туриб фаолият кўрсатади.

    Ички ишлар вазирлиги томонидан ушбу ва бошқа турдаги жиноий фаолият билан шуғулланувчи барча каналларнинг юритувчиларини электрон манзиллари аниқланиб, ўрнатилган тартибда хорижий ҳамкорларни жалб этган ҳолда терговга қадар текширувлар ўтказиляпти.

    Текширув якунлари юзасидан товламачилик қилаётган шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилади.

    Афсуски, ҳозирги кунда мазкур жиноий каналларни блоклашнинг техник имкониятлари мавжуд эмас. Шунинг учун каналлар номи ошкор этилмайди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

    Шу ўринда, хабар орқали фуқаролардан ўзларининг шахсий ҳаётига алоқадор бўлган маълумотларни ижтимоий тармоқларга қўймасликни ёки бегона гуруҳ ва каналларга тарқатмасликни, акс ҳолда товламачиларнинг қурбонига айланиши мумкинлиги эслатиб ўтилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates