Вилоят ҳокимлигида Тошкентда бўлиб ўтган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Баҳодир Жалолов билан учрашув ўтказилди.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов икки карра жаҳон чемпиони, “Токио-2020” олимпия ўйинлари ғолиби Баҳодир Жалоловнинг иккинчи маротаба жаҳон чемпионлигини қўлга киритгани билан муборакбод этиб, муносиб тақдирлади.
Сурхон воҳасининг фахри, чемпион боксчимизга кейинги халқаро мусобақаларда омадлар тиланди.