Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш йўлида

    Халқаро ҳамкорлик 16 август 2023 1203

    Бугун, 16 август куни Чўлпон-Ота шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10 йиғилиши бўлиб ўтди.

    Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Қирғизистонга амалий ташрифи давом этмоқда.

    Бугун, 16 август куни Чўлпон-Ота шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10 йиғилиши бўлиб ўтди.

    Икки мамлакат Бош вазирлари иштирокида ўтган йиғилишда сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасида кенг қамровли ва ўзаро манфаатли алоқалар жадал ривожланиб бораётгани, бунда, Давлатларимиз раҳбарларининг қатъий сиёсий иродалари, мунтазамлик касб этган дўстона ва ишончли мулоқотлари асосий омил бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.

    Қайд этилганидек, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда. Унинг ҳажмини 2 млрд долларга етказиш имконияти мавжуд. Сув хўжалиги, энергетика, транспорт, автомобилсозлик ҳамда бошқа тармоқларда қўшма кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Маданий-гуманитар алмашинув янада кенгаймоқда.

    Учрашувда саноат кооперацияси соҳасида катта имкониятлар мавжудлиги, бу борада Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт фонди салоҳиятидан унумли фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

    Шунингдек, энергетика, сув хўжалиги, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

    Томонлар маданий-гуманитар, туризм ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ўзаро маданият кунлари, этноспорт фестиваллари, тадбирлар, концерт ва кўргазмалар ўтказиш ташаббусини илгари сурди.

    Учрашув якунида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10 йиғилиши якунлари юзасидан баён имзоланди.

    Бош вазир матбуот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates