Икки вилоятда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

    Фарғона вилоятининг Чуст тумани ва Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиб келган шахслар аниқланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст тумани бўлими ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.С. “Ариқбўйи” МФЙ ҳудудида жойлашган ер майдонига ўрнатилган сув насосини электр тармоқлари корхонаси билан шартнома тузмасдан умумий фойдаланишдаги тармоққа улаб, жами 117 млн сўмлик электр энергиясидан ўғирлик йўли фойдаланганлиги аниқланган.

    Шунингдек, Департаментнинг Шароф Рашидов тумани бўлими томонидан ўтказилган тергов қадар текширувда ЯТТ Ф.Ш. ва бошқалар новвойхона фаолиятини йўлга қўйиб, жами 106,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates