Шоирлар тадбир аввалида институтда талабаларнинг сифатли таълим олишлари учун яратилган шароитлар, хусусан “Ренессанс ҳалл”, “студент оффиcэ” ҳамда янги ташкил этилган музей фаолияти билан яқиндан танишди.
Шундан сўнг, институт маданият саройида талаба ёшлар ва шоирлар учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида, шоирлар ижодий фаолиятларини қандай бошлаганликлари, ўз шеърларида миллий қадриятларни қандай акс эттиришлари, ҳаёт йўлларида дуч келган қийинчиликлар ва уларни қандай енгиб ўтганликлари бўйича талабалар билан ўртоқлашдилар.
Шунингдек тадбирда институт талаба ёшлари томонидан тайёрланган Жадид боболаримизга бағишланган бадиий саҳна кўриниши ҳам намойиш этилди.
Тадбир сўнгида, шоирлар талабаларга ўз мақсадларига эришиш йўлида қандай фикрлаш ва ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида фикр мулоҳазаларини билдирди.
Куннинг иккинчи қисмида, шоирлар Қувасой шаҳридаги 3 ва 13- умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, ўқувчилар билан ҳам самимий мулоқот ўтказди.
Мулоқот якунида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Ҳамкорлик материали