Икки вилоятда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

    Тошкент вилоятининг Бўка тумани, Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосининг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Фарғона шаҳри “Маърифат” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда

    дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Б.А. харидорга 3 турдаги жами 990 та капсуладаги инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 5,6 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шунингдек, Департаментнинг Бўка тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Оҳангарон шаҳри, Амир Темур кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган И.И. (муқаддам судланган) фуқаро А.Ж.га 100 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 4 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates