“Ҳудудий электр тармоқлари“ АЖ тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мамлакатимиз бўйлаб жорий этилган электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ASKUE) истеъмолчига ўрнатилган ва махсус код орқали бириктирилган ягона ҳисоблагич орқали электр энергияси истеъмоли ҳисоб-китобларини дастурга қабул қилиб олади ва қайта ишлайди.
Зарурат юзасидан истеъмолчининг ўзи томонидан ўрнатилган икки ёки ундан ортиқ ҳисоблагичнинг маълумотларини ҳисоб-китоб учун дастурга киритишнинг техник имкониятлари йўқ эканлигини маълум қиламиз.
Содда қилиб тушунтирилганда, иккита ҳисоблагични битта ҳисоб рақам орқали фойдаланишнинг техник имконияти мавжуд эмас, — дейилади хабарда.