Мазкур фильм Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланиб, унда 5 фарзандини фронтга жўнатган аёл Зулфия ая тақдири ва кечинмалари ҳақида суратга олинган.
Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов кинокартинанинг бошқа тилларга таржима қилиниши ҳақида сўзлаб берди:
«Кинокартина биринчи навбатда рус тилига таржима қилинди ҳамда 19-22 май кунлари Тожикистон Республикасида бўлиб ўтган «Ўзбек киноси кунлари» доирасида илк бор рус тилида премьераси ўтказилди.
Фильмнинг рус тилидаги варианти қардош халқлар томонидан жуда илиқ кутиб олинди ва эндиликда «Илҳақ» кинокартинасини қозоқ, туркман, тожик, қирғиз тилларига таржима қилиш ҳамда премьераларини ўтказиш таклифи берилди. Айни вақтда агентлик буюртмасига биноан «Ezgu film» студияси томонидан фильм тожик тилига таржима қилиняпти, деб хабар беради Кинематография агентлиги матбуот хизмати.
«Илҳақ» фильмининг ҳозирда рус тилидаги таржима ва инглиз тилидаги субтитр қилинган варианти тайёр».