Илҳом Бердиев: “Бобур Мирзонинг дардини ҳис қилиб, ижрода кўрсатиб беришга ҳаракат қилдим”

    Маданият 13 август 2021 3593

    Кинематография агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети буюртмасига биноан “Sintez film” студияси томонидан "Йулбарс изидан. Заҳириддин Муҳаммад Бобур" ҳужжатли фильмини суратга олинди. Унда улуғ бобомизнинг давлат бошқарувидаги стратегияси, ўтказган жанглари ва оила аъзолари билан ҳаётий кечинмалари кўрсатилади.

    Заҳириддин Муҳаммад Бобур ролини маҳоратли актёр Илҳом Бердиев ижро этган. Актёр фильм ҳақидаги таассуротларини сўзлаб берди:

    “Мазкур фильмда иқтидорли ёш режиссёр Бобур Шер ўғли билан бирга ишладик. У ёш бўлишига қарамай, буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида ҳужжатли фильмни суратга олишга қўл урди. Шу ўринда тарихшунос олимлар билан ҳам музокаралар олиб борилди.

    Мен кинокартинада кўплаб актёрлар орзу қиладиган бош образни ижро этдим. Воқеалар асосида бобомизнинг мураккаб шахс эканлиги, ўз навбатида сирли ва ҳар томонлама кучли эканлиги очиб берилган.

    Бобур бобомиз ҳаётлик чоғида чуқур дард ва ҳасрат билан яшайди, атрофдагиларнинг хоинлигига учрайди. Суратга олиш жараёнларида мен бобомизнинг ана шу дардини ҳис қилиб, ижро орқали чиқариб беришга ҳаракат қилдим. Ўзим неча йиллар давомида Бобурнинг ижодига қизиқиб келардим ва асарларини ҳам кўп ўқиганман.

    Давлатимиз раҳбари томонидан шу каби ҳужжатли фильмларни яратилишига эътибор қаратилиши ватандошларимизга ўзгача шукуҳ бағишлайди. Ишонаманки, Бобур ҳақида бошқа бадиий фильмлар, сериаллар ҳам суратга олинади”

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates