Илму урфон йўлида

    ТДТУ Олмалиқ филиалида "Маърифат улашиб" номли ижодий тадбир бўлиб ўтди.

    Юртимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш орқали ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мус­таҳкамлаш, ватанпарварлик ҳамда садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Хусусан, барча олий таълим муассасалари, мактаблар ва маҳаллаларда ташкил этилаётган «Маърифат улашиб» лойиҳаси шулар жумласидандир. Ушбу лойиҳа доирасида дастур ишлаб чиқилган бўлиб, дастур доирасида олий таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари ва маҳаллалар ҳамкорлигида зиёли, қалам аҳли бўлган шоиру ёзувчилар, адиблар таълим муассасасига таклиф этилиб, ўқувчи ёшлар ҳамда талабалар билан давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

    Шундай давра суҳбатларидан бир бугун ТДТУ Олмалиқ филиалида бўлиб ўтди. "Маърифат улашиб" номли ижодий тадбир аввалида учрашув меҳмонлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Абдунаби Бойқўзиев ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати бўлими бошлиғи Фозил Фарҳод "Яшил макон" лойиҳаси доирасида филиал ҳудудига дарахт кўчатлари экди.

    Сўнгра меҳмонлар филиалнинг фаоллар залига ташриф буюриб, талабалар билан учрашишди. Тадбир аввалида ТДТУ ОФ директори, профессор Алишер Самадов сўзга чиқиб, талабаларга меҳмонларни таништирди ҳамда таниқли шоир Абдунаби Бойқўзиевга сўз навбатини берди.

    Шоир ўз ҳаёти ва ижод йўли ҳақида тадбир иштирокчиларига сўзлаб бериш билан бирга ижод намуналаридан уларни баҳраманд қилди. Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати бўлими бошлиғи Фозил Фарҳод ҳам ижодий муҳит, китоб мутолааси, ижодкорлар ҳаёти, бугуннинг адиблари хусусида қизиқарли маълумотлар билан улашди, ва тингловчиларга ўзининг "Оғоч" шеърини ўқиб берди.

    Суҳбат давомида меҳмонлар ўз қаламларига мансуб шеърларни ҳавола этиш билан бирга, ТДТУ Олмалиқ филиали ижодкор талабаси, Наврўз айёми муносабати билан «Хуш келдинг фасли баҳор!» мавзусида ўтказилган шеърлар танлови ғолибаси Дилшода Сатторованинг ижод намуналаридан баҳраманд бўлдилар. ТДТУ Олмалиқ филиали директори Самадов Алишер Усманович ташаббуси ташкил этилган ушбу танлов гўлибаси пул мукофоти билан тақдирланди.

    Тадбир сўнгида Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директорнинг биринчи ўринбосари Бегзод Жамиев ижодкорларнинг халқимиз маънавияти, бой ўтмиши ва давлатимизнинг ёрқин истиқболига ишончи бадиий ифодаланган шеърлари хусусида фикр юритиб, ҳар икки ижодкорнинг ижодига янада парвоз тилади.

    "Маърифат улашиб" лойиҳаси меҳмонларининг кейинги манзили ТДТУ ОФнинг ҳамкор мактабларидан бири бўлган Олмалиқ шаҳридаги 19-сонли Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби бўлди. Ижодкорлар аввалига мактаб ҳовлисига кўчат экишди. Сўнгра мактаб ўқувчилари билан учрашишди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates