Агентлик маълумотларига кўра, Маскнинг бойлиги тахминан 187,1 миллиард долларни ташкил қилади.
Агентлик маълумотларига кўра, Маск бойлиги 185,3 миллиард долларни ташкил қилувчи LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) компаниялар гуруҳи президенти Бернар Арнони ортда қолдириб, сайёрамизнинг энг бой одами унвонини қайтариб олди.
Bloomberg маълумотларига кўра, Маскнинг активлари унинг Tesla компанияси акциялари нархининг деярли 70 фоизга ошиши ҳисобига кўпайган. Компаниянинг электромобиллари нархи пасайгач, уларга бўлган талабнинг ортиши ҳам миллиардернинг бойлиги ошишига хизмат қилган, дейилади tass.ru сайтида.