Илон Маскнинг бойлиги 500 миллиард долларга етди

    Tesla Бош директори Илон Маск бойлиги 500 миллиард долларга этган дунёдаги илк одамга айланди.

    Forbes миллиардерлари рўйхатига кўра, Туркия вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, Маскнинг бойлиги 500 миллиард долларга етган.

    Савдолар якунида Маскнинг бойлиги 499,1 миллиард долларни ташкил этди.

    Маскнинг янада бойишига Tesla акцияларининг қайта кўтарилиши, шунингдек, xAI сунъий интеллект ва SpaceX коинот компанияларининг қимматлашгани сабаб бўлган.

    Электр автомобиль ишлаб чиқарувчи Tesla акциялари йил бошидан тахминан 14 фоизга ошди.

    Oracle асосчиси Ларри Эллисон ва Meta асосчиси Марк Цукерберг Forbes миллиардерлари рўйхатида Маскдан кейинги ўринда бормоқда.

    Маскнинг бойлиги 2020 йил августида 100 миллиард доллардан ошди ва у 2021 йилнинг январида 190 миллиард доллар бойлиги билан биринчи марта дунёнинг энг бой одамига айланган эди, деб хабар берди aa.com.tr.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates