Хитойнинг Лабубу ўйинчоқлари ишлаб чиқарувчи Pop Mart ўйинчоқлар дўконлари тармоғи эгаси Ван Нин (Wang Ning) Bloomberg Billionaires Index (BBI) маълумотларига кўра, йил бошидан бери бойлигини 18,8 миллиард долларга ёки 247 фоизга ошириб, йил бошидан буён энг тез бойиган тадбиркорлар ўнталигига кирди.
Рейтингга кўра, унинг бойлиги 26,5 миллиард долларга баҳоланган – шу тариқа Ван Нин миллиардерлар рўйхатида 85-ўринни ва йил бошидан буён энг тез бойиган тадбиркор сифатида 9-ўринни эгаллаб турибди, деб хабар берди ria.ru.








