Жефф Безос яна дунёдаги энг бадавлат инсонга айланди

    60 ёшли Amazon асосчиси охирги марта Bloomberg томонидан 2021 йилда дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган эди. Энди Жефф Безос яна Tesla ва SpaceX бош директорини ортда қолдирди.

    2024 йилда бойлиги 200 миллиард долларга баҳоланган Безос дунёдаги энг бадавлат одамлар рейтингида SpaceX эгаси Илон Маск ва LVMH Moet Hennessy – Louis Vuitton директорлар кенгаши раиси Бернард Арнони ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Ҳозирда уларнинг бойлиги мос равишда 198 ва 197 миллиард долларни ташкил қилади. Безоснинг капиталини ҳисоблашда унинг коинот тадқиқотлари билан шуғулланувчи Blue Origin компанияси ва Amazon акцияларини сотишдан тушган даромад ҳисобга олинган.

    Bloomberg рейтингида Жефф Безос охирги марта 2021 йилда биринчи ўринни эгаллаган эди. Шундан сўнг етакчилик ўрнини Илон Маск эгаллади, унинг бойлиги Tesla компанияси акциялари нархининг кўтарилиши туфайли ортди. Бироқ, 2024 йилда Tesla акциялари 24 фоизга тушиб кетди, деб хабар беради dw.com.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates