Эллисоннинг бойлиги 393 миллиард долларга, Маскники эса 385 миллиард долларга етди.
“Эллисон шу қадар кескин кўтарила олди, чунки унинг капиталининг бир кунлик ўсиши 101 миллиард долларни ташкил этди – бу Bloomberg рейтинги тарихидаги энг катта ўсишдир”, дейилади мақолада.
Маск деярли бир йил давомида агентлик рейтингида биринчи ўринни эгаллаб келган. У бунга биринчи марта 2021 йилда эришган, бироқ кейин бу номни Amazon асосчиси Жефф Безос ва LVMH асосчиси Бернард Арнога бой берган. Энди улар мос равишда тўртинчи ва саккизинчи ўриндан жой олишди, деб хабар берди tengrinews.kz.








