Илон Маскнинг компанияси биринчи марта одамга чип ўрнатди

    Илон Маскнинг Neuralink компанияси биринчи имплантни одам миясига жойлаштирди.

    Чип ўрнатиш операцияси 28 январь куни бўлиб ўтди, кўнгиллининг тикланиши яхши кетмоқда, деди Маск. Унинг сўзларига кўра, имплантнинг ишлаши бўйича олинган дастлабки маълумотлар истиқболли натижаларни кўрсатмоқда.

    Neuralink ўтган йилнинг май ойида одам устида синовлар ўтказиш учун рухсат олди, деб хабар беради lenta.ru.

    Шу билан бирга, компания кўнгиллиларни қидиришни бошлади. Бироқ, бунга қадар, икки ой олдин АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) Neuralink аризасини рад этганди.

    Маскнинг сўзларига кўра, унинг технологияси кўзи ожиз ёки фалаж бўлган одамларга тўлиқ ҳаётга қайтиш имконини беради.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates