“Илоқ” этнографик фестивали бешинчи маротаба барчани ҳайрат ва ҳикмат чорраҳасида жамлади

    Бугун кўҳна Оҳангароннинг Ўрғозсой кенгликларида анъанавий "Илоқ" этнофестивали бўлиб ўтди.

    Илоқ давлатчилигимиз асрий илдизларининг яққол ифодаси бўлган қадимий маданият ошёнидир. У ўзининг бой конлари (олтин, кумуш, мис, феруза ва ҳ.к.) билан бутун Шарқда машҳур бўлган. Бу ҳудудда миллий ҳунармандчилик, боғдорчилик кенг ривожланиб, Буюк Ипак Йўли маданиятида алоҳида ўрин тутган.

    Бу бебаҳо тарихни халқимизга, бугуннинг ёшларига етказиш мақсадида анъанавий Илоқ этнографик фестивалининг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Фестиваль вилоят ҳокимлиги, вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси, вилоят маданият бошқармаси, Оҳангарон тумани ҳокимлиги, Ўзбек миллий қўғирчоқ театри, ЗООМ-Проект журнали ҳамкорлигида, Халқаро Олтин мерос хайрия жамоат Фондининг ғояси билан бешинчи марта ўтказилмоқда.

    Илоқ этнографик фестивалида иштирокчилар қадимги Илоқ давлатининг тарихий урф-одатлари, одамларнинг яшаш тарзи, маданиятидан завқ олиб, фольклор ансамбллар, дорбозларнинг чиқишлари, театр усталарининг бадиий маҳоратларига гувоҳ бўлдилар. Концерт дастурлари, майдон томошалари, қолаверса, гастро, этно, спорт туризм имкониятларидан баҳра олдилар, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates