IMEI код билан боғлиқ муаммолар ҳамон учраб турибди

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи З.Содиқовдан келиб тушган мурожаатда туман марказида жойлашган савдо марказидан 3 миллион 200 минг сўм эвазига  “Samsung А31” телефони сотиб олгани, у бироз вақт ўтиб фойдаланиш жараёнида муаммо пайдо бўлгани, кейинчалик эса умуман ишламай қолгани айтилган.

    Сабаби четдан келтирилган мазкур телефон аппаратининг IMEI коди тегишли тартибда рўйхатга қўйилмаганлигида экан. Сотувчига мурожаат қилганида эса, у аппаратни алмаштириб беришдан бош тортган.

    Мазкур мурожаат Федерациянинг Бувайда туман жамияти ходимлари томонидан ўрганилиши натижасида телефон аппарати сотувчи томонидан UzIMEI рўйхатига кўйилишида амалий ёрдам берилди.

    Яна бир мурожаат Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.Умматов томонидан келган бўлиб, истеъмолчи ўз мурожаатида “Artel” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Royal” иситиш қозонини 3,5 миллион сўмга сотиб олгани, бироқ кафолат муддати тугамасдан туриб иситкич носоз ҳолга келиб қолгани баён қилинган.

    Мазкур мурожаат ўрганилиши натижасида “Royal” иситиш қозони сифатли таъмирлаб берилишига эришилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates