Имтиёз боёвутлик ёшларнинг нимага қодирлигини кўрсатди

    Кейинги авлод 8 июл 2021 1123

    Сирдарё вилояти Боёвут туманида субсидия тариқасида меҳнат қуроллари билан таъминланган ёшлар даромад олишни бошлади.

    Ёшлар ишлари агентлиги расми

    Тумандаги «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, ўзини ўзи банд қилиш истагини билдирган 57 нафар ёшларга субсидия тариқасида зарур асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари ажратиб берилган эди.

    Шулардан 29 нафари тикув машинаси, 8 нафари пайвандлаш ускуналари, яна шунча ёшга мотокультиватор техникалари, шунингдек, телефон тузатиш жиҳозлари жамланмаси, сартарошхона ва қурилишда фойдаланадиган электр жиҳозлар олиб, шу орқали мустақил фаолиятларини йўлга қўйди.

    Ёшлар ушбу имтиёзлар доирасида олиб бораётган фаолиятлари билан ўзларига берилган имкониятлардан оқилона фойдаланаётганликларини яна бир бор исботлади.

    Ҳукуматимизнинг ташаббуси орқали зарур анжомлар билан бирга улкан ишонч ва умидга эга бўлган ёшлар эндиликда ҳалол меҳнат қилиб, ўз даромадини оширишга эришяпти.

    Ёшлар ишлари агентлиги томонидан субсидия ҳисобидан асбоб-ускуна ва жиҳоз олган ёшларнинг фаолияти, уларнинг муаммолари мунтазам мониторинг қилиб борилади. Зарур ҳолларда уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммолари бартараф этишга ҳам амалий ёрдам берилади, деб хабар беради Боёвут тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates