Инглиз тили ўқитувчилари учун халқаро семинар-тренинг ташкил этилди

    Тадбир Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази ҳамда Буюк Британиянинг Nottingham Trent университети профессорлари томонидан ихтисослаштирилган ва ижод мактаблари ўқитувчилари учун ўтказилмоқда.

    3 кунлик семинар-тренингда ўқитувчилар инглиз тилини ўқитиш бўйича асосий ғоялар ва ёндашувлар билан фаол иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

    — Сифатли таълим жамиятни ўзгартира олади. Бундаги ҳалқ қилувчи куч эса — малакали педагоглардир. Nottingham Trent университети билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тренинг бу йўлдаги мақсадларимизга эришишда яна бир қадам бўлиб хизмат қилади, — деди тадбирда сўз олган Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази директори Шерзод Якубов.

    “Инглиз тили дарсларида ўқувчига йўналтирилган ёндашувни қўллаш”, “Асосий 4 та кўникмани ривожлантириш”, “Инглиз тили дарси жараёнларида интерактив машғулотларни қўллаш”, “Ўзлаштириш даражаси турли бўлган ўқувчилар билан ишлаш методикаси”, “Дарсликдаги ўқиш ва гапириш машғулотларини самарали ўтказиш”, “Тинглаш ва ёзиш кўникмаларини ривожлантириш”, "Инглиз тили дарсларида форматив баҳолаш”, “Инглиз тили ўқитувчилари учун онлайн малака ошириш курсларини ўтказиш” мавзусидаги тренинглар инглиз тилини халқаро стандартлар асосида ўқитиш, таълимни юқори босқичга олиб чиқиш учун инновациялар ва технологик ечимларни қўллаш каби мақсадларни ўзида мужассам этган.

    Семинарни Nottingham Trent университетининг профессор ўқитувчилари Мартин Сивер, Жейн Виккерс ўтмоқда.

    — Мен илк бор Ўзбекистонга 1994 йилда келганман. Бугун бу ердаги катта ўзгаришларга, хусусан, таълим тизимидаги ислоҳотларга гувоҳ бўлиб турибман. Ушбу тадбир ўқитувчиларнинг келгуси фаолияти учун самарали бўлади, деб умид қиламан, — дейди Nottingham Trent университетининг Академик мақсадларга йўналтирилган инглиз тили раҳбари Мартин Сивер.

    Дарслар Макмиллан нашриёт уйининг “Лазер” инглиз тили дарслиги асосида интерактив усулда бўлиб ўтмоқда. Ушбу семинардан ўрганилган билим ва кўникмалар мактаб ўқитувчилари орқали мактабларга кенг тарғиб қилинади.

    Бу семинар-тренинг уч босқичли лойиҳанинг биринчи босқичидир. Иккинчи босқич онлайн бўлиши режалаштирилган.

    Келажакда баъзи ўқитувчилар малака ошириш, ўқитиш жараёнини кузатиш ва Буюк Британия ўқитувчилари билан кўришиш учун Nottingham Trent universitetiга бориш имконига эга бўлади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates