“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” ижроси муҳокама қилинди

    Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ижроси ҳолати муҳокама қилинди.

    Таъкидланганидек, “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонунни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”нинг ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилган.

    Мажлисда сенаторлар томонидан Қонунни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да белгиланган айрим вазифалар бажарилмаганига ҳам эътибор қаратилди.

    Жумладан, ҳудудларда донор ва реципиентларни трансплантацияга тайёрлаш ҳамда ундан кейинги даволанишни ва кузатувни олиб борадиган масъул шахс ва тиббий психолог учун иш ставкаси ажратилмаган. Ҳудудларда донор ва реципиентларни трансплантацияга тайёрлаш ҳамда ундан кейинги даволаниши учун амалдаги ўринлар доирасида шифо-ўринлар койкалар (камида – 10 та) бюджет ҳисобидан ажратиш масаласи ҳал қилинмаган.

    Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан махсус амалиёт комплекс биносини қуриш ва жиҳозлаш ишлари якунига етказилмаган.

    Шунингдек, олий тиббий таълим муассасалари талабаларига мурда билан ишлашга рухсат бериш бўйича аниқ чоралар белгиланмаган.

    Инсон аъзолари трансплантацияси соҳасини такомиллаштириш юзасидан масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотлари ҳам эшитилди. Сенаторлар томонидан соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

    Мажлис якунида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates