Роботлар ҳам чарчайди

    Жанубий Кореяда робот чарчаш туфайли зинапоядан йиқилиб тушди.

    Бу ҳақда Вконтакте хабар берди.

    Қайд этилишича, Жанубий Кореяда иш кунининг ярмида ҳужжатларни етказиб бериш билан шуғулланадиган робот иш вақтида ҳаракатдан тўхтаб қолган ва турган жойида айлана бошлаган. Бироздан сўнг зинапояга чиқаётиб йиқилиб тушган.

    Хабарда келтиришича, робот йиқилиб тушгандан сўнг орадан кўп ўтмай яна ўрнидан туриб, лифт чақириб, мустақил равишда қаватлар бўйлаб ҳаракатланган.

    Аммо мутахассислар роботнинг зинапоядан кўтарилишда йиқилиб тушганини аниқлаштиролмаяпти ва шу бўйича иш олиб бормоқда. Мутахассислар, робот жуда кўп ва дам олишсиз ишлаган ва шунинг учун у шу аҳволга тушган деб тахмин қилишмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates