Африкадаги биринчи робокафе Нигерияда очилган, кейингиси эса Жанубий Суданда очилади, мазкур мамлакатнинг шу соҳа вакиллари муассаса очиш учун франшиза олишди. Найробида яна бир қанча савдо нуқталари очилиши режалаштирилган.
“Роботлар ҳеч қачон ҳақиқий официантларнинг ўрнини боса олмайди, чунки улар меҳмонларни ҳақиқий одамлар каби кутиб олишмайди ва уларнинг хоҳиш-истакларини сўрашмайди”, деди кафе бошқарувчиси Жон Кариуки.
Унинг қўшимча қилишича, Таиландда харид қилинган битта роботнинг нархи икки официантнинг бир йиллик маошига тенг, деб хабар беради report.az.