Tesla заводларида минглаб одамсимон роботлар иш бошлаши кутилмоқда

    Tesla электромобиль заводларида бир неча минг одамсимон Optimus роботлари иш бошлайди.

    Бу ҳақда Tesla компанияси раҳбари Илон Маск Остинда (Техас) бўлиб ўтаётган акциядорларнинг йиллик йиғилишида айтиб ўтган.

    Маскнинг фикрича, одамсимон роботларнинг автономия даражаси тез орада сезиларли даражада ошиши мумкин – уларга оғзаки топшириқ бериш ёки қандайдир ҳаракатни кўрсатиш ва улардан ҳам худди шундай қилишни сўраш етарли бўлади. Маск Optimus роботларининг келажак авлодлари худди одамлар каби видеоларни томоша қилиш орқали янги кўникмаларга эга бўлишларини истисно қилмади.

    Маск робот ишлаб чиқиш ғоясини 2021 йил август ойида эълон қилган эди. Ўша пайтда тақдим этилган лойиҳага кўра, Optimus одам каби баланд бўлиб, тахминан 20 килограм оғирликни кўтара олади ва одамга кундалик ишларида ёрдам беради.

    2022 йил октябрь ойида Tesla раҳбари одам шаклидаги Optimus роботининг прототипини тақдим этди. Кейин робот саҳнага чиқди ва залда ҳозир бўлганларга қўл силкитди, Маск роботнинг гулларни суғораётган видеосини ҳам намойиш этди, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates