"Инвестиция" васвасаси

    Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро Э.Қ. ўзининг банк картасидаги 3.260.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштириб олингани бўйича ИИБга мурожаат қилди.

    Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

    Келиб тушган аризага асосан тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи П.Д. содир этганлиги аниқланди.

    Маълумотларга кўра, П.Д., жабрланувчи Э.Қ. билан Телеграм мессенжеридаги гуруҳларнинг бирида танишиб, инвестиция киритиш борасида уни ишонтиради, пулларини оз фурсатда 2 бараварга кўпайтириб беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан 3.260.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олади ва мазкур пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборади.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан П.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 моддаси 3 қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Эслатиб ўтамиз, Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 3 қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates