Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Юридик хизмати «Энг яхши юридик хизмат – 2022» республика танлови ғолиблигини қўлга киритди

    Воқеа-ҳодисалар 4 апрел 2022 2372

    Жорий йил 1 апрелда Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган «Энг яхши юридик хизмат – 2022» республика танлови финал босқичида иштирок этган жами 7 та давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари, жумладан, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекнефтегаз» АЖ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ орасидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги юридик хизмати танлов ғолиблигига, яъни 1-ўринга муносиб деб топилди.

    Шу муносабат билан, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти Юридик бошқарма жамоасини эришилган муваффақият билан чин кўнгилдан табриклайди.

    Эслатиб ўтамиз, аввал Адлия вазирлиги томонидан танловда қатнашиш учун ариза тақдим этган республика даражасидаги 147 та давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари орасидан 7 нафар финалчи номи эълон қилинган эди.

    Ушбу танлов юридик хизматларнинг ташкилотдаги ўрнини кўрсатиш орқали республикадаги бошқа ташкилотларда профессионал юристлар жамоасини яратишга бўлган интилишларни кучайтириш мақсадида ташкил этилган.

    Унда юридик хизматларнинг 2021 йил давомида ташкилотда белгиланган йўналишлари бўйича олиб борган ишлари, хусусан, демократик ва ҳуқуқий ислоҳотларни амалга ошириш, миллий қонунчиликни такомиллаштириш ва халқаро-ҳуқуқий муносабатлардаги роли, эришган ютуқлари Танлов комиссияси томонидан баҳоланган, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates