Швеция матбуоти: "Ўзбекистон Буюк ипак йўлининг порлаб турган марваридидир"

    Швециянинг оммабоп "Dagens Nyheter" кундалик газетаси саҳифасида Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳиятига бағишланган мақола босилиб чиқди.

    "Ўзбекистон Ипак йўлининг порлаб турган марваридидир. Бу мамлакатнинг замонавий шаҳарлари - бой тарихга эга, жазирама қуёш остида порлаб турган, минг йиллар олдинги қадимий Ипак йўли бўйлаб сочилган марваридлар қадамжоларидир", деб ёзади нашр.

    Мақолада мамлакат бағрида 8400 дан ортиқ маданий мерос объектлари жойлашгани ва уларнинг 209 таси ЮНЕСКО рўйхатига киритилгани қайд этилган. Ўзбекистон бўйлаб турли сайёҳлик йўналишлари, гўзал табиат масканлари, миллий боғлар, тоғлар, чўллар ва ўрмонлар, чанғи курортлари, виночилик ва гастрономия мавжудлиги ҳам ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинар экан, Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Шаҳрисабз, Урганч, Термиз, Қорақалпоғистоннинг тарихий обидалари Ўзбекистонда тарихий-маърифий туризмнинг асоси ҳисобланиши алоҳида таъкидланган.

    Газета Самарқандни 2700 йилдан ортиқ тарихга эга бўлган тирик дунё афсонаси сифатида таърифлар экан, кўҳна Рим ва Бобил даврида мавжуд бўлган ушбу шаҳар Ўзбекистоннинг Жанубий-Шарқий қисмида жойлашгани ва Марказий Осиёдаги аҳоли муқим яшайдиган энг қадимги кентлардан бири ҳисобланишини қайд этади.

    "Самарқанд Хитой ва Ўрта ер денгизи ўртасидаги Ипак йўлида жойлашганлиги сабабли гуллаб-яшнаган ва асрлар давомида Марказий Осиёдаги энг буюк шаҳарлардан бири бўлиб келган", деб ёзади нашр.

    "Ипак йўлининг порлоқ марвариди" номи билан танилган шаҳар, 2500 йилдан ортиқ тарихга эга бўлган Ўзбекистоннинг бешинчи йирик шаҳри - Бухоро афсонага кўра, Чингизхон қўшинлари Европага қарши юришлари пайтида Марказий Осиёни вайрон қилганида Бухородаги Калон масжидини қўриқлаётган баланд минора у вайрон қилмаган ягона иншоот эди", деб ёзади нашр.

    Мақолада кўҳна ва бетакрор Хива ҳақидаги маълумотлар ҳам ўз ифодасини топган. Қадимий деворлари, миноралари ва лойдан барпо этилган ноёб биноларга эга бўлган Хива воҳанинг бетакрор тарихий шаҳри эканлиги алоҳида таъкидланган.

    "Ўрта аср қалъаси – Ичан қалъада ҳамма нарса ноёб кўринади - озиқ-овқат, одамлар, нутқ ва ҳатто меъморчилик ҳам. Деярли ҳамма нарса асл шаклида сақланиб қолган. Кўчалар тош билан қопланган. Ҳамма жойда шахмат доналари, миноралар, мадраса гумбазлари ва масжидларни кўриш мумкин. Ҳатто замонавий бинолар ҳам қадимийликдан илҳомлангандек", деб ёзади газета.

    Алоҳида таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг маданий мероси ҳақида жуда кўп ёзиш мумкин, аммо шуни таъкидлаш керакки, ўзбек миллий таомлари ҳам дунёдаги энг хилма-хил ва ранг-баранг таомлар сирасига киради. Газета ўзбек миллий таомларининг хилма-хиллиги ва бетакрор таъмига ҳам алоҳида эътибор қаратган.

    Мақолада Ўзбекистонда сайёҳлар учун логистикани осонлаштирадиган жуда қулай транспорт инфратузилмаси яратилгани, шу боис ҳар бир сайёҳ ёлғиз, дўстлари, оиласи ёки гуруҳ бўлиб саёҳат қилиши мумкинлиги маълум қилинган.

    "Энг меҳмондўст мамлакатга хуш келибсиз", деб ёзади "Dagens Nyheter" кундалик газетаси.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates