Хоразм вилоятининг Боғот тумани пилла қабул қилиш масканларида баҳорги мавсумда етиштирилган пилла ҳосилини қабул қилиш ишлари бошлаб юборилди.
Пилла қабул жараёнларида тумани ҳокими Шавкат Яхшибоев ҳамда Вилоят пиллачилик ва жун саноатини ривожлантириш бошқарма бошлиғи Рашидбек Абдуллаев қатнашиб, касаначилар, фермерлар, шунингдек, жамоатчилик фаоллари билан учрашиб, уларга қимматбаҳо совғалар улашди.