Иқтисодий фаоллик барометрида қайси вилоят етакчи?

    Биринчи ярим йилликда Андижон вилояти энг яхши натижа кўрсатиб, 1 ўринга кўтарилиб олди.

    Иқтисодий фаоллик барометри маълум бир даврда ҳудуддаги иқтисодий фаолликни баҳолайди. Бу, фаолликнинг пасайишини бартараф этиш бўйича чоралар кўриш ҳамда ҳудудлар ўртасида рақобатни рағбатлантиради. Иқтисодий фаоллик барометри 12 та кўрсаткични 3 та компонентга бўлган (ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, ташқи савдо фаоллиги) ҳолда ҳисобланади.

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари вилоятларда иқтисодий фаоллик барометри (ИФБ) натижаларини аниқлади. Таҳлил натижаларига кўра, 2022 йилнинг биринчи ярмида иқтисодий фаолликнинг юқори кўрсаткичлари Андижон, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида кузатилган.

    Бунга Андижон ва Жиззах вилоятларида истеъмол товарларини ишлаб чиқариш (ўсиш суръати - ЎС>140 фоиз) ҳамда товар ва хизматлар экспорти (ЎС>160 фоиз) ва импортида (ЎС>117 фоиз) кузатилган жадал ўсиш, ўз навбатида, ишлаб чиқариш ва ташқи савдо фаоллигига, шу билан бирга, ИФБ индексига ижобий таъсир этган.

    Бунинг натижасида Андижон 12 ўриндан 1 ўринга, Жиззах вилояти эса 9 ўриндан 2 ўринга кўтарилиб, ҳудудлар орасида ўз мавқеини яхшилашга муваффақ бўлди.

    Самарқанд вилоятининг ИФБ юқорилиги (3 ўрин) ушбу ҳудудда тадбиркорлик фаолияти (кичик бизнес субъектларини ташкил этишнинг қулайлиги ва самарали фаолият юритиши) ва экспорт салоҳияти (озиқ-овқат маҳсулотлари, туризм хизматлари) ривожланганлиги билан боғлиқ.

    Умуман олганда, биринчи ярим йилликда 6 та ҳудуд, жумладан, Андижон, Жиззах, Навоий, Фарғона, Хоразм ва Самарқанд вилоятларининг иқтисодий фаоллиги яхшиланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates