Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот тизими туну кун ишламоқда

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк ўртасида Ягона ғазна ҳисобварағи орқали бюджет тўловларининг 24/7 режимида ишлаш тартиби жорий этилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

    Бунда, тушумлар, солиқ даромадлари ва аҳоли томонидан амалга оширилган тўловларнинг келиб тушиши ва харажатларнинг амалга оширилиши дам олиш ва байрам кунлари, тонг ёки тун бўлишидан қатъи назар 24/7 режимда онлайн таъминланади.

    Бу эса ўз навбатида, аҳоли томонидан тўланган тўловларни тегишли бюджет ташкилотларида ўз вақтида кўриш имкониятини яратади.

    Мисол учун, шанба ёки банк иш куни соат 17:00 дан сўнг тўланган контракт тўловлари ҳам тегишли университет шахсий ғазна ҳисобварақларига кирим қилиниши таъминланади.

    Шу билан бирга, бюджет тўловлари ҳам шу тартибда амалга оширилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates