“Ишонч”нинг “Йил ишончи”

    Ундаги ҳар бир мақолада бугунги замон аксини, шу куннинг одамларини қийнаётган муаммоларни, ижтимоий-сиёсий ва маънавий жараёнларни кўриш мумкин.

    “Ишонч” газетаси таҳририяти томонидан чоп этилган “Йил ишончи” номли китобнинг тақдимоти бугун Миллий матбуот марказида бўлиб ўтди.

    Тақдимот аввалида ёзувчи ва публицист Хуршид Дўстмуҳаммад ҳамда йирик тилшунос олим ва ёзувчи Иброҳим Ғафуров сўзга чиқиб, тўпламнинг аҳамияти, журналистикада тутган ўрни ва у орқали жамиятга етказиб бермоқчи бўлган фикр-мулоҳазалар ҳақида гапирди.

    — Мазкур китоб орқали жамиятимизда акс этаётган воқеа-ҳодисаларни, журналистик кузатувларни кўришингиз мумкин. "Китобда Аёллар дафтари" бўйича олиб борилаётган ишларнинг натижаси билан ҳам танишишингиз мумкин. Энг муҳими, китобдаги ҳар бир мақола бош кўтармасдан ўқиладиган журналистик ижод намуналаридан иборат. Яна бир жиҳати, китоб бир йиллик солнома бўлиб, у кейинги пайтларда "Газета керакми, йўқми? ", деган саволга аниқ- тиниқ жавоб берган, — дейди Ўзбекистон ахборот агентлиги директори Абдусаид Кўчимов.

    Тадбирда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети профессори Ҳалим Саидов ҳам сўзга чиқиб, қуйидагиларни гапирди:

    — Китоб ҳар йилгидек, дарсга олиб кирадиган, талабаларга ўқиб берадиган ва ўқишга чорлайдиган китоб бўлган. Ундаги ҳар бир мақолада бугунги замон аксини, шу куннинг одамларини қийнаётган муаммоларни, ижтимоий-сиёсий ва маънавий жараёнларни кўриш мумкин. Мен яна бир жиҳатни ҳам таъкидлашни истардим. Газетанинг ушбу тўпламни чиқаргани барча таҳририятларга намуна бўлиши лозимлиги таъкидланди. Шубҳасиз, бунга барчамиз қўшиламиз. Шу билан бирга, газета муассисининг муассислик фаолиятидан ҳам бошқа муассисларимиз ўрнак олишлари керак.

    Шунингдек, тадбирда Халқ сўзи газетаси бош муҳаррир ўринбосари Шуҳрат Жабборов, "Миллий тикланиш" газетаси бош муҳаррири Миродил Абдураҳмонов, сиёсатшунос Фарҳод Толипов ва бошқалар сўзга чиқди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates