Исландияда зилзиладан кейин вулқон ҳаракатга келди

    Исландия жанубидаги Рейкьянес ярим оролида зилзиладан кейин вулқон отила бошланди.

    “Рейкьянес ярим оролида вулқон отила бошланди, бу сўнгги уч йил ичида тўртинчиси”, — дейилади хабарда.

    Зилзила тахминан соат 21.00 да бошланган, магнитудаси 4,2 баллга етган. Тахминан соат 22.46 да Гриндавик шаҳри ҳудудида вулқон отила бошланди, деб хабар беради ria.ru.