Исломободдаги музейда Ўзбекистон бурчаги очилди

    Тадбир иштирокчилари музейда очилган Ўзбекистон бурчагидан ўрин олган юртимиз тарихи, маданияти ва ҳунармандчилигига оид экспонатлар билан таништирилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Покистон Ислом Республикасига ташрифи арафасида Исломобод шаҳридаги энг катта музейлардан бири “Лок Вирса” музейида Ўзбекистон маданияти ва тарихига оид доимий кўргазма, яъни Ўзбекистон бурчагининг очилиш маросими ўтказилди.

    Мазкур кўргазма очилишида Покистон Ислом Республикаси Миллий тарих ва адабий мерос вазири Шавкат Маҳмуд билан бирга иштирок этдик.

    Тадбирда Ўзбекистон ва Покистон зиёлилари ҳам қатнашишди.

    Тадбир иштирокчилари музейда очилган Ўзбекистон бурчагидан ўрин олган юртимиз тарихи, маданияти ва ҳунармандчилигига оид экспонатлар билан таништирилди. Шунингдек, ўзаро суҳбат давомида бир қатор ташкилий ишларни ўтказиш борасида фикр алмашдик.

    Жумладан, Ўзбекистон ва Покистон дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан қўшма концерт ташкил этиш, Исломобод шаҳрида ўтказилган Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган илмий амалий конференциянинг узвий давоми сифатида Тошкент шаҳрида навбатдаги конференцияни ўтказишни келишиб олдик.

    Бундан ташқари, Бобурийлар тарихига оид кўплаб маданий мерос объектлари Панжоб вилоятининг Лаҳор шаҳрида жойлашганлиги муносабати билан, мазкур шаҳарда Бобурийлар тарихига оид кўргазма ташкил этишни ҳам режалаштирдик.

    Бундай тадбирларнинг амалга оширилишида кўп асрлар давомида ўзаро шаклланган дўстлик ва ҳамкорлик ришталари янада мустаҳкам бўлишига ишонамиз.

    Озодбек Назарбеков,

    Маданият вазири

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates