Нукус давлат педагогика институтида Ажиниёз музейи ташкил этилди

    Музейда энг асосий кўзга ташланадигани – бу Ажиниёз Қўсибой ўғлининг шажараси.

    Бугун, 15 ноябрь куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида қорақалпоқ мумтоз адабиётининг ёрқин намоёндаси Ажиниёз Қўсибой ўғлининг 200 йиллиги муносабати билан ташкил этилган Ажиниёз музейининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирда мутасадди раҳбарлар, Туркия, Қирғизистон, Озарбайжон каби давлатларнинг, шунингдек, республикамизнинг машҳур олимлари, профессорлар, нуроний устозлар, адабиётга ихлос қўйган ёшлар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Музейга келган ҳар қандай инсон Ажиниёз Қўсибой ўғлининг ҳаёти ва ижоди тўғрисида маълумотларга эга бўлади. Қорақалпоқ халқининг миллий кийимлари, мусиқа асбоблари, уй-рўзғор буюмлари, мадрасаларда ўқитилган китобларнинг нусхалари шоир яшаган давр нафасини юзага келтиради.

    Музейда энг асосий кўзга ташланадигани – бу Ажиниёз Қўсибой ўғлининг шажараси. Мазкур шажара институтнинг қорақалпоқ адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Марат Есебаев томонидан олиб борилган илмий-тадқиқот ишларининг самараси бўлиб, шу кунгача ишланган шоир авлодларининг бир бутун тизимлаштирилган кўриниши ҳисобланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates