Атоқли олим Назар Тўраев номидаги уй музейи ташкил этилди

    Денов туманида таниқли физик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси аъзоси, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби» фахрий унвони соҳиби, академик Назар Тўраев хотирасига бағишлаб уй музейи ташкил этилди.

    Очилиш маросимида вилоят ва туман ҳокимлиги, олий таълим ва маданият соҳаси вакиллари, олимнинг шогирдлари, педагоглар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

    Академик Назар Тўраев 1938 йилда Денов туманида туғилган. У 60 йиллик илмий фаолияти давомида кўплаб нуфузли илмий ва раҳбарлик лавозимларида самарали меҳнат қилган. Жумладан, Термиз давлат университети ректори, Фанлар академияси ҳузуридаги «ФАНУМ» илмий-ўқув маркази директори лавозимларида фаолият юритган. 1990–1995 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши депутати сифатида ишлаган.

    Уй музейининг ташкил этилиши – ёш авлодда илм-фанга бўлган қизиқишни ошириш, миллий ғурур ва қадриятларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates