баннер
16 фев 2025
00:02

    Риштонда кулолчилик тарихи музейи очилади

    “Риштон анъанавий кулолчилиги тарихи музейи фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (41-сон, 28.01.2025 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, Риштон анъанавий кулолчилиги тарихи нодавлат музейи ташкил қилинади.

    Қуйидагилар музейнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

    • музей ашёлари ва коллекцияларини аниқлаш, тўплаш ва сақлаш;
    • маданий, маърифий, илмий ва таълим фаолиятини амалга ошириш;
    • ёшларни “устоз-шогирд” анъаналари асосида кулолчилик ҳунарига ўргатиш;
    • кулолчиликнинг бой маданий мероси, инсоният тарихидаги ролини ҳаққоний ёритиш;
    • экспозицияларни ташкил этишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш;
    • чет эл музейлари билан кўргазмалар ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш.

    Музейни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ тасдиқланди ва унинг асосий вазифаларидан бири этиб, музей концепциясини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда музей фаолиятини йўлга қўйиш белгиланди.

    2025 йил 1 апрелга кадар музейга ажратилган бинонинг тоифаси музей фаолиятига тўлиқ мослаштирилади.

    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech