Испания билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилади

    Бизнес 20 феврал 2023 1658

    Жорий йил 17 февралда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Испания элчихонаси Савдо атташеси Хуан-Мигель Маркес бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Ўзбекистон – Испания ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

    Учрашувда Испания – Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг жорий ҳолати ва келгусида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, жорий йил март ойида Тошкент шаҳрида икки давлат ишбилармон доиралари иштирокида Ўзбек-Испан Бизнес-форуми ва B2B форматидаги учрашувларни ташкил этиш, бу тадбирга Испания ва Ўзбекистонда етакчи компанияларни жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.

    Тадбирда бўлажак қўшма бизнес-форум доирасида икки давлат ишбилармон доиралари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда озиқ-овқат, текстиль, чарм- пойафзал, қишлоқ хўжалиги, сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш технологиялари, туризм ва ахборот технологиялари соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини фаоллаштириш ва бу борада қўшима лойиҳаларни амалга оширишга кўпроқ эътибор қаратишга келишиб олинди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates