Исроил Байрутга энг йирик ҳужумини уюштирди

    Исроил мудофаа кучлари Ливаннинг Байрут жанубий чеккасида бир қатор ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Бу ҳақда Times of Israel нашри ёзмоқда.

    Бу Исроилнинг Ливан пойтахтига уюштирган энг йирик ҳужуми эди.

    Исроил мудофаа кучлари 6 октябрга ўтар кечаси Байрутга энг йирик ҳужумини амалга оширди. Шаҳарнинг жанубий чеккасида 30 дан ортиқ ҳаво ҳужумлари уюштирилди. Асосий нишонлар Ҳизбуллоҳ иншоотлари ва Рафиқ Ҳаририй халқаро аэропорти яқинидаги бинолар бўлди.

    Исроил ҳарбийлари зарбалар олдидан кенг кўламли чора-тадбирлар, жумладан, тинч аҳолини эрта огоҳлантириш билан шуғулланганини таъкидлади. Байрутнинг 25 га яқин ҳудуди аҳолисига эвакуация чақириқлари юборилган.

    Ливан Бош вазири Нажиб Микати халқаро ҳамжамиятни, жумладан АҚШ ва Францияни ҳужумни тўхтатишга чақирди.

    БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумига бир йил бўлиши олдидан Яқин Шарқда тинчлик ўрнатишга чақирди.

    Америка Қўшма Штатлари Исроил ва Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи ўртасидаги кескинлашув фонида Яқин Шарққа қўшимча қўшин юборадиган бўлди.

    1 октябрь куни Исроил армияси Ливан жанубида қуруқликдаги операция бошланганини эълон қилди, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates