Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов (9-0-1, 6 КО) АҚШнинг Сан-Антонио шаҳрида навбатдаги жангини ўтказди.
Ўрта вазн (-72,57 кг) тоифасидаги жангда ўзбекистонлик боксчига Рафаэл Игбокве (16-4, 7 КО) рақиблик қилди.
Дастлабки раундда боксчилар тенг кураш олиб борди, Мадримов сўнгги сониялардаги кучли зарбаси орқали раундни муваффақиятли якунланди.
Кейинги раундлар Ўзбекистон вакилининг устунлигида ўтди.
10 раунд давом этган жангда Мадримов Игбокве устидан 100-90, 99-91, 99-91 ҳисобида ғалаба қозонди ва профи боксдаги 9-ғалабасини қўлга киритди.
Мазкур бокс оқшомида яна бир ўзбекистонлик боксчи, профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (11-1, 8 КО) ҳам IBF йўналишида мажбурий даъвогар Марлон Тапалесга (37-3, 19 КО) қарши рингга чиқди.
Жанг 12 раунд давом этди ва ҳакамлар қарорига (118-110, 113-115, 113-115) кўра, филиппинлик боксчи кичик устунлик билан ғалаба қозонди.
Шу тариқа Аҳмадалиев профессионал боксдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. WBA ва IBF камарлари эса Тапалесга ўтди.









