Исроил ва Эрондаги ўзбекистонликлардан имкон қадар хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетиш сўралди

    Яқин Шарқдаги вазиятнинг шиддат билан кескинлашаётгани бизда чуқур хавотир уйғотмоқда.

    Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон доимо минтақадаги барча томонларни ўзаро музокаралар орқали тинчлик йўлида ҳаракат қилишга чақириб келган.

    Шу муносабат билан, Ўзбекистон фуқароларидан Исроил ва Эронга сафар қилишдан тийилишни, ушбу мамлакатларда бўлган фуқароларимиздан эса имкон қадар хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетишларини сўраймиз, — дейилади ТИВ хабарида.

    Хавфсизликни таъминлаш мақсадида зарур чоралар кўрилмоқда, фуқароларимиздан ҳушёрликни сақлашни ва расмий эълонларни кузатиб боришни илтимос қиламиз, — дея қўшимча қилинади ТИВ хабарида.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates