Сешанба куни кечқурун Исроил ҳарбий-сиёсий маҳкамаси томонидан тасдиқланган Исроил ва Ливан ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви маҳаллий вақт билан чоршанба куни эрталаб соат 04:00 да кучга кирди.
Исроилда отишма ёки учувчисиз самолётларнинг кириб келиши ҳақида огоҳлантирувчи сигнал сиреналари охирги марта тўрт соатдан кўпроқ вақт олдин янгради. Шунингдек, Ливан ҳам сўнгги бир неча соат ичида Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) томонидан ҳужумлар содир этилгани ҳақида хабар бермади.
Сешанба куни кечқурун Исроил ҳарбий-сиёсий маҳкамаси мутлақ кўпчилик овоз билан Ливан билан ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувни маъқуллади. Тасдиқлашдан олдин Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху халққа мурожаат қилиб, шимолий фронтда ўт очишни тўхтатиш зарурлигини тушунтириб, Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати томонидан сулҳ бузилган тақдирда Исроил жавоб қайтаришини ва жанговар ҳаракатларни давом эттиришини таъкидлади, деб хабар беради ria.ru.