Мисрлик қутқарувчилар Қизил денгизда Марса ал-Алам қирғоқлари яқинида ҳалокатга учраган сайёҳлик яхтаси бортида бўлган 28 кишини топиб, сувдан қутқарди. Тегишли баёнот воқеа содир бўлган Мисрнинг Қизил денгизига туташ вилояти расмийлари томонидан эълон қилинди.
Уларнинг маълумотлари кўра, 17 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда, уларни қидириш давом этмоқда. Сувдан чиқарилган йўловчилар қирғоққа олиб чиқилиб, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилди. Қутқарилган сайёҳларнинг миллати маълум қилинмади.
Аввалроқ Al-Youm as-Sabia ахборот портали Марса ал-Алам қирғоқлари яқинида бортида 14 нафар экипаж аъзоси ва 31 нафар турист бўлган сайёҳлик яхтаси чўкиб кетгани ҳақида хабар берган эди.
Яхта 24 ноябрь куни йўлга чиққан ва 29 ноябрь куни Хургадага етиб бориши керак эди. Яхта душанба куни маҳаллий вақт билан соат 05:30 да ҳалокат сигналини юборди. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда, деб хабар беради tass.ru.