Исроил ва Ливан сулҳидан кейин одамлар уйларига қайтмоқда

    26 ноябрь куни кечқурун Исроил ва Ливан ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув тузилганди.

    13 банддан иборат қарорга кўра, Исроил 60 кун ичида қўшни мамлакат жанубидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетади, “Ҳизбуллоҳ” кучлари Литани дарёсидан шимолга чекиниши керак, жанубий чегара ҳудудида эса Ливан хавфсизлик кучлари ва мунтазам армия жойлашиб олади. Мамлакат жанубида яшовчи ливанликлар, сулҳ эълон қилинганидан сўнг, кўпчилиги харобага айланган уйларига қайтишни бошлади. The New York Times газетасининг Planet Labs томонидан сунъий йўлдошдан олинган суратлар таҳлилига асосланган ҳисоб-китобларига кўра, ноябрь ойи бошида Исроил мудофаа кучлари Ливанда, асосан, мамлакат жанубида ва Байрут атрофида мингдан ортиқ биноларни вайрон қилган. Майс ал-Жабал ва Мҳабиб каби баъзи қишлоқлар деярли вайрон қилинган. Исроил расмийлари уларнинг мақсади “Ҳизбуллоҳ”нинг бу қишлоқларда жойлаштирилган қурол-яроғ омборлари, плацдарм ва туннелларини ўз ичига олган ҳарбий инфратузилма эканини айтди. Шунингдек, “Ҳизбуллоҳ”нинг Исроилни ўққа тутиши оқибатида ҳам катта вайронагарчиликлар кузатилмоқда, бироқ ҳозирча маҳаллий аҳолининг аксарияти сулҳ бузилиши ва жанговар ҳаракатларнинг қайта бошланишидан қўрқиб қайтишни истамаяпти, деб хабар беради meduza.io.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates