Тбилисидаги намойишлар: 40 нафардан ортиқ одам ҳибсга олинди

    Грузия хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди. 40 нафардан ортиқ одам ҳибсга олинди.

    Грузия хавфсизлик кучлари 28 ноябрь, пайшанба куни кечқурун Тбилиси марказида тўпланган намойишчиларга қарши сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди. Грузия Ички ишлар вазирлиги махсус воситалардан фойдаланиш ҳақида огоҳлантириб, митинг “йиғилишлар ва намойишлар тўғрисидаги қонун доирасидан ташқарига чиққанини” айтди. 29 ноябрь куни эрталаб департамент намойишчилар буткул тарқатиб юборилгани, 43 киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.

    Аввалроқ намойишчилар парламентга туташ ҳудуддан сиқиб чиқарилган эди. Айрим намойишчилар Грузия парламенти олдидаги майдонга қайтишга ҳаракат қилмоқда. Бир қанча намойишчилар гимназия яқинида тўпланиб, баррикадалар ўрнатишга киришишди, деб хабар берди Paper Kartuli Telegram-канали.

    Грузия пойтахти марказида вақти-вақти билан намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди. Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, намойишчилар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томон турли хил нарсаларни улоқтирган, оқибатда ИИВнинг уч нафар ходими жароҳатланди. Улардан икки нафари шифохонага ётқизилди. Намойишчиларнинг баъзилари дубулға билан жиҳозланган, уларнинг бир қисми ниқоб кийган.

    Бош вазир Ираклий Кобахидзе Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни 2028 йилгача тўхтаганини эълон қилганидан кейин кеча Тбилиси ва Грузиянинг бошқа шаҳарларида стихияли норозилик намойишлари бошланди.

    Бир кун аввал, 28 ноябрь куни Грузия бош вазири Ираклий Кохабидзе Грузия 2028 йилгача Европа Иттифоқига кириш бўйича музокараларни бошлаш масаласини кўтармаслигини айтди. Бу даврда мамлакат кейинги тўрт йил давомида Европа Иттифоқининг ҳар қандай бюджет грантлари ва кредитларидан бутунлай воз кечади. Кобахидзе бу ҳақда Европарламент Грузиядаги ўтган парламент сайловларини кенг кўламли қонунбузарликлар туфайли тан олмаган ва бир йил ичида янги сайловлар ўтказилишини талаб қилувчи резолюцияни қабул қилганидан бир неча соат ўтиб маълум қилди, деб хабар беради dw.com.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates