NYT: “Орешник” Европада қўлланилган энг узоқ масофага мўлжалланган қурол экани айтилди

    Украинадаги “Южмаш” ракета заводига берилган зарба Россиянинг ҳақиқий ҳарбий салоҳиятини кўрсатди ва Украина кучларига катта зарар етказди, дейди профессор Жеффри Льюис.

    Россиянинг “Орешник” ўрта масофали баллистик ракетаси Европа қитъасидаги можароларда қўлланилган энг узоқ масофага мўлжалланган қуролга айланди. Ғарблик ҳарбий таҳлилчилар шундай баҳо берди, деб хабар беради The New York Times газетаси.

    “Орешник”нинг Украинадаги “Южмаш” ракета заводига берган зарбаси Россиянинг “ҳақиқий ҳарбий салоҳияти”ни кўрсатди ва Украина кучларига катта зарар етказди, деди АҚШнинг Миддлбери халқаро тадқиқотлар институти ядро қуролини тарқатмаслик дастури директори, профессор Жеффри Льюис.

    Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказининг ракетага қарши мудофаа дастури директори, профессор Том Караконинг сўзларига кўра, “Орешник” ракетасининг ажралиб чиқадиган бир нечта жанговар каллакларининг катта тезлиги туфайли “жуда катта зарар” келтиради. Бундан ташқари, бундай жанговар каллакларни ушлаб қолиш “ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун шунчаки имконсиз” бўлиб қолади.

    21 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин Америка ва Британия ракеталари ёрдамида Курск ва Брянск вилоятларидаги Россия ҳарбий объектларига қилинган ҳужумларга жавобан Москва биринчи марта энг сўнгги маҳаллий ядро бўлмаган “Орешник” ракеталарини Украина ҳарбий-саноат мажмуаси – Днепрдаги (олдинги Днепропетровск) “Южмаш” заводи объектда қўллаганини маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.

    Россия етакчисининг таъкидлашича, Ғарбнинг провокацион сиёсати можаро янада кучайган тақдирда унинг учун даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкин.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates