Тбилисидаги норозилик намойишларида 113 нафар ички ишлар ходими жароҳатланди

    Охирги кунларда Тбилисида намойишчиларнинг ҳаракатлари туфайли 100 нафардан ортиқ, жумладан, ўтган тунда 20 нафардан ортиқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жароҳат олди.

    Бу ҳақда Грузия ички ишлар вазирлиги хабарида айтилади.

    Қайд этилишича, 1-2 декабрь кунлари бўлиб ўтган акция иштирокчиларининг зўравонлик ҳаракатлари оқибатида 21 нафар ИИВ ходими тан жароҳати олган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

    “Сўнгги бир неча кун ичида норозилик намойишлари оқибатида Ички ишлар вазирлигининг 113 нафар ходими тан жароҳати олди, улардан 4 нафари клиникада қолмоқда”, дейилади ИИВ хабарида.

    Грузия парламенти олдида кеча бошланган ва ҳозир ҳам давом этаётган акцияда намойишчилар полицияга тошлар, ёқилган буюмлар, шиша бутилкалар ва металл буюмлар улоқтирган, шунингдек пиротехника воситаларидан фойдаланган, деб хабар беради report.az.

    “Ички ишлар вазирлиги яна бир бор намойишчиларни тинч намойишга чақиради, ноқонуний ҳаракатлар полиция томонидан бостирилади”, дея қўшимча қилди департамент.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates